Кейинги 5 йил ичида ўзбек банклари товарлар ишлаб чиқарувчиларга умумий қиймати 4 трлн сўмлик кредитлар ажратдилар

Дата: 12:24, 04-09-2014.

Тошкент. 4 сентябр. ЎзТАГ – Кейинги 5 йил ичида Ўзбекистон тижорат банклари озиқ овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга умумий қиймати 4 трлн сўм атрофида кредитлар ажратдилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу маълумотлар “Банк тизимининг республикада Озиқ-овқат дастурини амалга оширишдаги иштироки” мавзуидаги матбуот анжуманида маълум қилинди. Конференция материаллари Norma.uz сайтида жойлаштирилган.

Фақат 2013 йилнинг ўзида тижорат банклари томонидан озиқ-овқат масулотларини етиштириш, сақлаш, қайта ишлаш ва экспорт қилишни қўллаб-қувватлашга 365 млрд сўмлик кредитлар ажратилган.

Эслатиб ўтамизки, 2014 йилнинг 7 ойида мамлакатнинг аграр тармоғига 971,8 млрд сўмлик кредит маблағлари йўналтирилди.

$1 = 2351,84 сўм.

Янгилик билан ўртоқлашиш: