Кейинги 5 йилда Ўзбекистон банк тармоғида ижобий ўзгаришлар устун бўлиб турибди

Дата: 13:48, 02-12-2015.

Тошкент. 2 декабр. ЎзТАГ – Кейинги 5 йилда Ўзбекистон банк тармоғида ижобий ўзгаришлар устун бўлиб турибди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси ўринбосари А.Я.Ҳайдаровнинг IV Тошкент Халқаро банк форумида сўзлаган нутқида айтилишича, 2011-2015 йилларда Ўзбекистон банк тизимининг ялпи капитали 2,4 бараварга кўпайди ёки 2000-2010 йиллардаги 22,4% қарши ўлароқ ўртача 28,1% кўпайди, банкларнинг умумий активлари 3,1 бараварга ёки 2000-2010 йиллардаги 21,8% қарши ўлароқ ўртача 29,6% ўсди, кредит портфели 3,7 бараварга кўпайди ёки 2000-2010 йиллардаги 19% қарши ўлароқ ўртача 33% кўпайди, депозитлар 3,6 бараварга ўсди.

Шу билан бирга, банклар ресурс базаси ва кредит портфелида сифат ўзгаришлари қайд этилмоқда.

“Хусусан, Ўзбекистон банклари кредит портфелида ички манбалар улуши 2000 йилдаги 46% солиштирганда 86% кўпайди. Банклар ресурс базаси таркибида узоқ муддатли ички депозит ва омонатлар улуши сезиларли даражада кўпайди. Кейинги 5 йилда узоқ муддатли депозитлар ҳажми 4,1 бараварга кўпайди, уларнинг депозитлар умумий ҳажмидаги улуши 2000 йилдаги 52% ва 2010 йилдаги 68%дан 78%гача ўсди”, - деб таъкидлади Марказий банки раиси ўринбосари.

Янгилик билан ўртоқлашиш: