Кейинги 50 йилда Амударё ва Сирдарёнинг Оролга қуйилиш ҳажми деярли 5 бараварга қисқарди – президент

Дата: 13:29, 30-10-2014.

Тошкент. 30 октябр. ЎзТАГ – Кейинги 50 йилда Амударё ва Сирдарёнинг Оролга қуйилиш ҳажми деярли 5 бараварга қисқарди, белгилади Ўзбекистон Республикаси президенти Ислом Каримов “Орол денгизи минтақасидаги экологик офат оқибатларини юмшатиш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш” халқаро конференцияси иштирокчиларига ўз мурожаатида.

“Амударё ва Сирдарёнинг Оролга умумий қуйилиш ҳажми кейинги эллик йил ичида қарийб 5 баробар, Орол денгизининг суви 14 баробардан кўпроқ камайди, унинг шўрланиш даражаси эса деярли 25 марта ортди. Бу Орол денгизида илгари бўлган балиқ ва бошқа денгиз мавжудотларининг деярли буткул йўқолишига олиб келди”, - деб таъкидлади Каримов.

Мурожаатда айтилишича, яқин-яқинларгача ўзининг улкан биохилма-хиллиги билан машҳур бўлган Оролбўйи минтақасида ўсимликлар ва ёввойи ҳайвонлар тури кескин камайиб бормоқда, жумладан, сут эмизувчиларнинг 12, қушларнинг 26 ва ўсимликларнинг 11 тури буткул йўқ бўлиш хавфи остида турибди. “Оролнинг қуриган қисми ўрнида ҳосил бўлган 5,5 миллион гектардан ортиқ майдондаги янги Оролқум саҳроси тобора бутун Оролбўйи минтақасига ёйилмоқда. Бу ердан ҳар йили атмосферага қарийб 100 миллион тонна чанг ва заҳарли тузлар кўтарилиб, қум бўронлари ва кучли шамоллар билан мазкур ҳудуддан анча олис бўлган минтақаларга ҳам тарқалмоқда”, - деди давлат раҳбари.

Янгилик билан ўртоқлашиш: