Кейинги ҳафтада АҚШ давлат котиби ўринбосари Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистонга ташриф буюради

Дата: 14:15, 21-10-2016.

Тошкент. 21 октябр. ЎзТАГ – 24-29 октябр кунлари АҚШ давлат котиби ўринбосари Томас Шэннон Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистонга ташриф буюради, деб хабар беради Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ) АҚШ давлат департаментига асосланган ҳолда.

Давлат департаменти баёнотида айтилишича, бу Т.Шэнноннинг Марказий Осиёга илк ташрифи бўлади. Юқори даражадаги америка дипломати минтақа мамлакатлари мустақиллигининг 25 йиллигини нишонлайди, шунингдек, “С5+1” гуруҳи бўйича алоқаларни давом эттиради. Маълумки гуруҳга Марказий Осиёдаги 5 республика киради (шу жумладан, Тожикистон ва Туркманистон ҳам).

Т.Шэнноннинг ташрифи дастурида таъкидланишича, унинг доирасида минтақадаги давлатлар ҳукуматларининг юқори даражадаги вакиллари билан учрашувлар ҳам бўлиб ўтади. Т.Шэннон Ўзбекистонда нафақат Тошкент, балки Самарқандга ҳам ташриф буюради ҳамда мамлакатнинг собиқ президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: