Кейинги беш йилда Ўзбекистонда тухум етиштириш йилига 2 млрд донага ўсди

Дата: 10:25, 25-08-2015.

Тошкент. 25 август. ЎзТАГ – Кейинги беш йилда Ўзбекистон паррандачилик саноати тухум етиштиришни йилига 2 млрд донага кўпайтирди. Агар 2010 йилда мамлакатда 3 млрд дона тухум етиштирилган бўлса, 2014 йилда ушбу сон деярли 5 млрдга етди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Паррандасаноат” ассоциациясидан хабар қилишларича, бугунда соҳа корхоналари томонидан аҳоли жон бошига йилига 157 тухум ва 3 кг товуқ гўшти етиштирилмоқда.

Тармоқ ривожи ветеринария хизматини яхшилаш, янги инновацион технологияларни жорий этиш, техник ускуналарни модернизация қилиш, наслни яхшилаш ҳисобига таъминланмоқда.

Кадрлар масаласига ҳам катта эътибор берилмоқда. Ҳозирда Ўзбекистонда паррандачилик соҳасида 25,5 минг ўқувчи 224 касб-ҳунар коллежларида ўқимоқда.

Қўшимча қиламизки, 2015 йил бошидан бери қишлоқ хўжалигида паррандачиликни ривожланириш бўйича 800 лойиҳа амалга оширилди. Натижада ўтган олти ойда 2,8 млрд дона (+11,6%) тухум олинди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: