Кейинги икки ҳафтада Ўзбекистон Марказий банки миллий валютанинг АҚШ долларига нисбатан курсини 18,38 ва 18,50 сўмга пасайтирди

Дата: 15:54, 18-10-2016.

Тошкент. 18 октябр. ЎзТАГ – Кейинги икки ҳафтада Ўзбекистон Марказий банки миллий валютанинг АҚШ долларига нисбатан курсини 11 октябрдан бошлаб 18,38 (3046,85) ва 18 октябрдан бошлаб 18,50 сўмга (3065,35) пасайтирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Йил бошидан бери банк назоратчиси миллий валюта курсини аста-секин пасайтирмоқда: агар 5 январдан сўм 6,49 сўмга “тушган” бўлса, 12 январдан 4,96 сўмга, 19 январдан 5,05 сўмга, 26 январдан 5,01 сўмга, 2 февралдан 5,38 сўмга, 9 февралдан 4,73 сўмга, 16 февралдан 5,03 сўмга, 23 февралдан 5,02 сўмга, 1 мартдан 4,99 сўмга, 10 мартдан миллий валюта курси 5,04 сўмга, 15 мартдан 5,07 сўмга, 22 мартдан 5,02 сўмга, 29 мартдан 4,95 сўмга, 5 апрелдан 5,96 сўмга, 12 апрелдан 5,71 сўмга, 19 апрелдан 5,53 сўмга, 26 апрелдан 5,32 сўмга, 3 майдан 5,43 сўмга, 11 майдан 4,57 сўмга, 17 майдан 4,85 сўмга, 24 майдан 5,25 сўмга, 31 майдан 5,28 сўмга, 7 июндан 4,51 сўмга, 14 июндан 4,85 сўмга, 21 июндан 4,72 сўмга, 28 июндан 4,75 сўмга, 5 июлдан 5,13 сўмга, 12 июлдан 5,25 сўмга, 19 июлдан 5,03 сўмга, 26 июлдан 5,16 сўмга, 2 августдан 5,4 сўмга, 9 августдан 4,77 сўмга, 16 августдан 5,11 сўмга, 23 августдан 5,14 сумга, 30 августдан 5,19 сўмга, 6 сентябрдан 5,12 сўмга, 13 сентябрдан 5,49 сўмга, 20 сентябрдан 4,86 сўмга, 27 сентябрдан 5,09 сўмга “тушган” эди.

Маълумки, 2015 йил октябри бошидан бери МБ сўм курсини 14 ва 15 сўм орасида ҳар ҳафта пасайтирган эди. Хусусан, сўм курси ўтган йил 6 октябрда 14,08 сўмга, 13 октябрда 14,14 сўмга, 20 октябрда 14,23 сўмга, 27 октябрда 14,3 сўмга, 3 ноябрда 14,38 сўмга, 10 ноябрда 14,46 сўмга, 17 ноябрда 14,53 сўмга, 24 ноябрда 14,62 сўмга, 1 декабрда 14,69 сўмга, 10 декабрда 14,77 сўмга, 15 декабрда 14,85 сўмга, 22 декабрдан 14,93 сўмга, 29 декабрдан 15 сўмга “пасайган” эди.

2015 йил октябри бошидан декабр охиригача, 2016 йил октябри бошидан бошланган тамойил яна долзарблик касб этди: 4 октябрдан банк назоратчиси сўм курсини 18,27 сўмга туширди, 11 октябрдан яна 18,38 сўмга (3046,85) ва 18 октябрдан яна 18,50 сўмга  (3065,35) пасайтирди.

Энди, орадан уч ҳафта ўтиб, МБ сўм курсини кескин қадрсизлантириш сиёсати бежизга эмаслигини қайд этиш мумкин. Агар ўтган йил октябридан бошлаб йил охиригача сўм ҳафтасига 14 сўмдан кўпроққа пасайтирилган ва бу кўрсаткич 29 декабрда 15,09 сўмга етган бўлса, энди у 18,27, 18,38 ва 18,50 сўмгача тушди. Яъни қадрсизланиш даражаси ўтган йилдигидан сезиларли даражада юқори.

Шубҳасиз, сўмнинг бу қадар кескин қадрсизланиши аҳоли ва бизнесда безовталик туғдирди. Аҳоли бу ҳолатдан иложи борича камроқ йўқотишлар билан чиқиш йўлларини қидирмоқда. Натижада – иқтисодиётнинг долларлашуви юзага келмоқда, яъни кишиларнинг барча йиғган пуллари эркин алмаштириладиган валютада сақланмоқда. Ўз навбатида, бизнес тузилган ва режадаги битимларига ўзгартиш киритишга мажбур. Бу эса, энг камида, репутацион ва бошқа йўқотишларга олиб келади, уларнинг катта қисмини эса бартараф қилиш мумкин эмас.

Айни пайтда, DollarUz.com сайти маълумотларига кўра, 4 октябрда $1 эвазига 6380 сўм таклиф этилган бўлса, 18 октябрда 6530 сўм берилмоқда.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон Марказий банки миллий валюта АҚШ долларига нисбатан курсини ҳар сешанба куни белгилайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: