Кейинги икки ойда Ўзбекистон хорижда 6 савдо уйлари очди

Дата: 14:40, 28-10-2016.

Тошкент. 28 октябр. ЎзТАГ – Жорий йил сентябр-октябрда “Ўзагроэкспорт” компанияси Россияда 4 ва Қозоғистонда 2 савдо уйлари очди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Фақат октябрнинг биринчи ҳафтасида янги савдо уйлари манзилига қиймати $500 минг атрофидалик мева, савзовотлар, полиз маҳсулотлари ва узум йўлланди”, - деб таъкидлашди компанияда.

Янги ва қайта ишланган ўзбек мева-савзовот маҳсулотлари экспортини илгари суриш, янги бозорларни қидириш ва ўзлаштириш мақсадларида “Ўзагроэкспорт” вакиллари Жанубий ва Жанубий-Шарқий Осиё, Форс корфази мамлакатларига йўлланди.

Анъанавий ҳамкорлар, Ҳиндистон ва БАА, шунингдек, Индонезия, Малайзия ва Шри-Ланка билан ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини импорт қилишдан манфаатдор бўлган хорижий ширкатлар вакиллари билан учрашувлар доирасида 10 минг тонна ўзбек маҳсулотларини етказиб бериш бўйича шартномалар тузилди.

Бундан ташқари, ушбу ташрифлар доирасида узоқ муддатли алоқаларни йўлга қўйиш ва ушбу мамлакатларда қўшма савдо уйлари очиш масалалари кўриб чиқилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: