Кейинги уч ҳафтада Ўзбекистон Марказий банки миллий валютанинг АҚШ долларига нисбатан курсини $1 эвазига 3157,50 сўмгача олиб чиқди

Дата: 16:20, 22-11-2016.

Тошкент. 22 ноябр. ЎзТАГ – Кейинги уч ҳафтада Ўзбекистон Марказий банки миллий валютанинг АҚШ долларига нисбатан курсини 18,33, 18,44 ва 18,22 сўмга пасайтириб, $1 эвазига 3157,50 сўмгача олиб чиқди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ). 

2016 йил октябри бошидан бери банк назоратчиси доллар курсини ҳафтасига 18 сўм ва ундан кўпга пасайтирмоқда: 4 октябрдан назоратчи сўм курсини 18,27 сўмга (3028,47), 11 октябрдан 18,38 сўмга (3046,85), 18 октябрдан 18,50 сўмга (3065,35), 25 октябрдан 18,61 сўмга (3083,96), 1 ноябрдан 18,22 сўмга (3102,18), 8 ноябрдан 18,33 сўмга (3120,51), 15 ноябрдан 18,44 сўмга (3138,95), 22 октябрдан 18,22 сўмга (3157,50) пасайтирди.

Чакана савдода бензин нархининг 35% қимматлаши валюта бозоридаги тамойилнинг асосий омил сифатида қараш мумкин. Президент сайловлари бўлиб ўтадиган 4 декабрга қадар давлат табиий монополияларга электр, газ, сув ва иситиш хизматлари ҳақининг ошишига йўл қўймаслик учун кучли босим ўтказиши ўз ўзидан тушунарли. Лекин ундан кейин нима бўлишини айтиш қийин.

Кўп нарса бугун ва бундан сўнг ҳам давлатнинг валюта бозорини назорат қилиш қобилиятига боғлиқ бўлади. Вазият эса, тан олиш керакки, оддий эмас. Инфляция бундан кейин ҳам сунъий равишда тўхтатиб турилса, бюджет тўлишининг асосий манбаи бўлган табиий монополиялар банкротга учраши мумкин. Валюта бозори тўлиқ ёки қисман либераллаштирилса, инфляцияни ушлаб туриш ўта қийин бўлади.

 Шунингдек, бизнес ва аҳоли хотиржамликни сақлаган ҳолда салбий сценарийга тайёрланиши зарур.

Айни пайтда, DollarUz.com сайти маълумотларига кўра, 8 ноябрда $1 эвазига 6920 сўм таклиф этилган бўлса, 22 ноябрда 6960 сўм берилмоқда.

Эслатиб ўтамизки, 2015 йил октябри бошидан бери МБ сўм курсини 14 ва 15 сўм орасида ҳар ҳафта пасайтирган эди. Хусусан, 2016 йилнинг 5 январдан сўнг вазият бир оз барқарорлашди ва 27 сентябргага қадар назоратчи миллий ваюта курсини 4,51 ва 5,96 сўм орасида тўхтовсиз пасайтириб бораётган эди.

Ўзбекистон Марказий банки миллий валюта АҚШ долларига нисбатан курсини ҳар сешанба куни белгилайди. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: