Кейинги уч ойда профилактика тадбирлари орқали 300 ортиқ қидирувда бўлган жиноятчилар қўлга олинди
Тошкент. 5 май. ЎзТАГ – 2017 йилнинг кейинги уч ойида “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” доирасида 300 ортиқ қидирувда бўлган жиноятчилар қўлга олинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
ИИВ маълумотига кўра, жорий йилнинг оҳирги уч ойи давомида 100 мингдан ортиқ шахс маъмурий жавобгарликка тортилди, 300 дан ортиқ қидирувдаги жиноятчилар қўлга олинди.
Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш ҳамда аҳолининг ижтимоий-иқтисодий турмуш шароитини тизимли равишда ўрганиш мақсадида “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” доирасида ташкил этиб келинаётган тадбирларда паспорт тизими қоидаларии бузиш, ноқонуний ўқ отар қуролар ва норкотик воситаларни сақлаш ҳолатлари аниқланмоқда.
Ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикаси чора-тадбири сифатида 160 мингдан ортиқ профилактика суҳбатлари ўтказилди.
Асосий эътибор, вояга етмаганлар ва ёшлар тариясига қаратилиб, ўқувчи ва талабаларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш, уларнинг таълим муассасаларидаги давоматини таъминлаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Бунинг натижасида март ойида вояга етмаганлар ўртасида жиноятчиликнинг даражаси 2%га, ёшлар ўртасида 2,4%га, шу жумладан, коллеж ва лицей ўқувчилари ўртасида 10,9%га, олий таълим муассасаларида 39,5%га камайган.