Хўжандда ўзбек ва тожик чегарачилари учрашдилар

Дата: 10:18, 27-04-2015.

Хўжант. 27 апрел. ЎзТАГ – Хўжандда Ўзбекистон ва Тожикистон чегара муассасалари делегацияларининг учрашуви бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати (МХХ) хабарига асосланган ҳолда.
“Учрашувда чегара муассасалари раҳбарларининг биринчи ўринбосарлари ва бевосита ўзбек-тожик чегарасини қўриқлаш билан шуғулланувчи ҳарбий қисмлар қўмондонлари қатнашдилар. Чегара вакиллари фаолиятининг ўтган йилги якунлари сарҳисоб қилинди, 2015 йилги ҳамкорликнинг асосий вазифалари белгилаб олинди. Томонлар чегарани ишончлик қўриқлашни таъминлашда ўзаро манфаатли бўлган барча масалалар юзасидан ҳамкорликни янада ривожлантиришдан манфаатдор эканликларини таъкидладилар”, – дейилади МХХ хабарида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: