Хўжаободда 12 хусусий болалар боғчалари очилади
Тошкент. 18 июл. ЎзТАГ – Хўжаободда 12 хусусий болалар боғчалари очилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси сайтидаги маълумотга таянган ҳолда.
Хусусан, бу ҳақида халқ депутатлари Хўжаобод туман кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилишида маълум қилинди.
Туман мактабгача таълим муассасалари бўлим мудири ўринбосари Мавлудахон Собированинг ҳисоботига мувофиқ, тумандаги тадбиркорлар томонидан жами 822 нафар болага мўлжалланган 12 та нодавлат мактабгача таълим муассасаси ташкил этилади.
Эслатиб ўтамизки, бугун тумандаги 21 та МТМда 2936 нафар болалар таълим-тарбия олмоқда. Болалар қамровини ошириш мақсадида ташкил этилган 22 та қисқа муддатли гуруҳларда эса 493 нафар тарбияланувчилар сабоқ оляпти.
Сурат манбаи: http://protoday.uz/uz/53125532