Хабаровск ҳайвонот боғи Тошкентга силовсин, бўрилар ва ҳимолай айиқларини берди

Дата: 16:14, 27-11-2014.

Тошкент. 27 ноябр. ЎзТАГ – Хабаровск ҳайвонот боғи Тошкент ҳайвонот боғи билан келишувга мувофиқ Ўзбекистонга силовсин, уч бўри ва икки ҳимолай айиғи болаларини йўллади, дея хабер беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Тошкент ҳайвонот боғи хабарига асосланган ҳолда.

“Урғочи силовсин, уч бўри ва икки ҳимолай айиғи болалари Тошкент ҳайвонот боғи коллекциясини тўлдирди. Уларни шу ҳафта Хабаровскдан олиб келишди. Ҳайвонлар ўзларини яхши ҳис қилишмоқда”, – дейилади хабарда.

Маъмурият маълумотига кўра, Тошкент ҳайвонот боғи Москва, Новосибирск, Тула, Большеречье, Молдавия, Қозоғистон, Чехия, Латвия, Арманистондаги ҳайвонот боғлари билан ҳаморликни йўлга қўйган.

Эслатиб ўтамизки, Тошкент ҳайвонот боғи 1924 йилда собиқ Бадиий музей қошида ташкил қилинган. Ўтган асрнинг 40-йиллари охирига келиб у тўлиқ шакллантириб бўлинди ва бу ерда 200 турдаги ҳайвон тўпланди.

1994 йилда Ўзбекистон ҳукумати янги замонавий ҳайвонот боғини қуриш ҳақида қарор қабул қилди. 1997 йилдан бошлаб Тошкентда Ботаника боғи ёнида жойлашган ҳайвонот боғи фаолият юритиб келмоқда. Унинг умумий майдони 22,7 гектар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: