Хакерлар Қирғизистон ҳукумати сайтини буздилар

Дата: 15:12, 25-08-2014.

Тошкент. 25 август. ЎзТАГ – Хакерлар Қирғизистон ҳукумати сайтини буздилар, деб хабар қилади Қирғиз телеграф агентлиги (КирТАГ).

“Сайтнинг бошсаҳифасида forex managed accounts ёзуви, турли молия ресурсларига кўрсатмалар, шунингдек, график ва диаграммалар пайдо бўлиб қолди. Сайт манзили терилганда фойдаланувчи indoforextrading.comга қайта йўналтирилмоқда.

Ҳукумат девони ахборот таъминоти бўлимидан хабар олишнинг иложи бўлмади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: