Халқаро арбитраж суди Oxus Goldнинг Ўзбекистонга қарши даъволарини радъ этди

Дата: 21:28, 24-12-2015.

Тошкент. 24 декабр. ЎзТАГ – БМТнинг Халқаро савдо ҳуқуқи (ЮНСИТРАЛ) комиссияси регламентига мувофиқ чақирилганХалқаро арбитраж суди Британиянинг олтин қазиб олувчи Oxus Gold компаниясининг Ўзбекистон ҳукуматига қаршидаъвосини радъ этди, деб хабар қилади Trend компания хабарига асосланган ҳолда.

“21 декабрь куни ҳакамлик судлари Oxus Gold’нинг “Хондиза” лойиҳаси бўйича даъвосини бутунлай радъ қилди, арбитраж суди, шунингдек, Британия компаниясининг “Омонтойтов Голдфилдз” ҚК бўйича даъвосини ҳам радъ этди”, - дейилади хабарда.

Айни пайтда халқаро арбитраж суди Ўзбекистон ҳукуматига Британия компаниясига $10,3 млн ҳамда 2004-2010 йиллар учун фоизларни Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасидаги инвестицияларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги келишувнинг бузилиши муносабати билан бадал пули сифатида (LIBOR + 2%) тўлашни юклади.

Ҳакамлар фикрига кўра, Ўзбекистон “Омонтойтов Голдфилдз” ҚК учун 2006-2009 йиллардаги солиққа тортиш режимини ўзгартириб, ушбу келишувни бузган.

Британия компанияси вакиллари Ўзбекистонга қарши янги даъво аризаларини тайёрламоқда. Даъволар Париждаги ҳакамлик судига берилади, деб хабар қилади Oxus Gold.

Эслатиб ўтамизки, британ компанияси Ўзбекистон ҳукумати билан 2011 йилдан бери “Омонтойтов Голдфилдз” ҚК инвестициялар ва "Хандиза” кони учун судлашмоқда. 2011 йилда Oxus Gold ЮНСИТРАЛга даъво киритган.

“Омонтойтов Голдфилдз” ҚК таъсисчилари Oxus Resources (50%), Ўзбекистон Геология ва минерал ресурсалар қўмитаси (40%) ва Навоий тоғ-қон металлургия комбинати (10%) бўлиб, корхона “Омонтойтов” конида 3,2 млн унция олтин қазиб олишга лицензияга эга эди. Ушбу конга яна тўрт кичик кон ҳам кирган бўлиб, улардан энг йириклари “Узунбулоқ” (230 минг унция) ва “Юқориволтли” (600 минг унция олтин) бўлган.

2011 йил январида Ўзбекистон ҳукумати “Омонтойтов Голдфилдз” қўшма корхонасини ривожлантириш ҳамда олтин қазиб олишни ошириш дастурининг реализацияси паст бўлганлиги муносабати билан ёпишга қарор қилди. Аммо британ инвестори ҚК улуши учун адолатли баҳо“ни олмоқчи бўлди. 2011 йил март охирида Oxus рудникда форс-мажор жлорий этилгани ҳақида эълон қилди.

2013 йил февралда Навоий вилояти хўжалик суди кредитларнинг “Омонтойтов Голдфилдз”ни банкрот деб эълон қилиш ва унга нисбатан тугатиш ишларини бошлаш ҳақидаги даъвосини қондирди.

Oxus Gold “Хандиза” полиметалл конини ишлашга эксклюзив ҳуқуқни 2002 йилда олган эди. Аммо 2006 йилда Ўзбекистон президентининг махсус қарори билан “Хандиза” конини ишлаш “Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати”га (Тошкент вилояти) берилди. У Марказий Осиёдаги энг йирик рангли металл ишлаб чиқарувчидир.

Oxus Gold ўз кўрган зарарини $400 млнга баҳолади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: