Халқаро донорлар Орол фожеаси билан кураш учун $3 млрд ажратадилар

Дата: 12:12, 30-10-2014.

Урганч. 30 октябр. ЎзТАГ – Урганч шаҳрида “Орол денгизи минтақасидаги экологик офат оқибатларини юмшатиш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш” халқаро конференцияси ўз ишини якунлади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) мухбири воқеа жойидан туриб.

“Конференция якунлари бўйича Оролни қутқариш халқаро жамғармаси, Ўзбекистон ҳукумати ва қатор ўзбек тузилмалари ва халқаро ташкилотлар ўртасида Орол фожеаси оқибатлари билан курашга қаратилган 30 атрофида хужжатлар имзоланди. Уларнинг умумий қиймати $3 млрд. Бундан $1,9 млрди имтиёзли кредитлар, $200 млни – грант ва техник кўмак воситаларидир”, – деб таъкидлади конференция якунлари бўйича Ўзбекистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Рустам Азимов.

Эслатиб ўтамизки, илгари ЎзТАГ 28-29 октябр кунлари Урганчда “Орол денгизи минтақасидаги экологик офат оқибатларини юмшатиш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш” халқаро конференцияси бўлиб ўтиши ҳақида хабар қилган эди.

Кейинроқ БМТ Бош котиби Пан Ги Мун халқаро донорлар Орол денгизи фалокатини бартараф қилишда фаолроқ қатнашишлари зарурлиги ҳақида қайд этиб ўтди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: