Халқаро инвестиция форумида Ўзбекистонда $313 млнлик битимлар имзоланди

Дата: 17:00, 19-11-2019.

Тошкент. 19 ноябрь. ЎзТАГ – Ўзбекистондаги халқаро инвестиция форумида $313 млнлик битимлар имзоланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Нукусда "International Investment Forum Karakalpakstan" халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтди. Форум натижаларига кўра, 18 савдо-иқтисодий битимлари $313 млнга етди", - дея хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) матбуот хизмати хабарида.

Икки кунлик форумда ўнга яқин мамлакат, жумладан, Жанубий Корея, Россия, Хитой, Саудия Арабистони, Покистон, Афғонистон, Қозоғистон ва Озарбайжон каби халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Форумнинг асосий мақсади Оролбўйига хорижий инвесторларни жалб қилиш орқали ишлаб чиқариш корхоналари ва янги иш ўринлари яратиш, шунингдек, иштирокчиларни ҳудуднинг инвестиция, экспорт ва туризм салоҳияти, инвесторларга божхона ва солиқ имтиёзлари билан таништириш

Режаларга кўра, Бўзатов ва Нукус туманларида чорвачиликни ривожлантириш бўйича $15 млнлик ҳажмдаги лойиҳа амалга оширилади.


Сурат манбаи: namvd.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: