Халқаро Касаба ушюмалари конфедерацияси делегацияси Ўзбекистонга ташрифини якунлади

Дата: 11:45, 12-04-2016.

Тошкент. 12 апрел. ЎзТАГ – Халқаро касаба уюшмалари конфедерацияси (ХКУФ) бош котиби Шаран Барроу раҳбарлигидаги делегация Ўзбекистонга расмий ташрифини якунлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ташриф давомида делегация аъзолари ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, Касаба уюшмалари федерациясининг турли тармоқлар ходимлари ижтимоий-иқтисоий манфаатларини муҳофаза қилиши, корхона, ташкилот ва муассасаларда жамоа шартномалари орқали яратилган шароитлар билан танишдилар, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерациясининг Халқаро Касаба ушюмалари федерацияси билан ҳамкорлиги истиқболларини муҳокама қилдилар”, деб таъкидлашди Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерациясида.

ХКУК вакиллари Ўзбекистон касаба уюшмаларининг қонун ижодкорлиги соҳасидаги иштироки, бандликни таъминлашга кўмаклашиш, меҳнатни муҳофаза қилиш, аҳоли, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ҳамда меҳнат соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоялашдаги фаолиятини юқори баҳолади.

“Ўзбекистонга илк бор келишимга қарамай, мамлакатингиздаги ҳамжиҳатлик ва жипслик менда илиқ таассурот қолдирди. Жаҳон ҳамжамиятининг юртингизда олиб борилаётган ислоҳот ҳамда янгиланишларга бўлган қизиқиш ва эътибори делегациямиз ташрифига туртки бўлди”, - деди Халқаро касаба уюшмалари конфедерацияси бош котиби Шаран Барроу.

Халқаро касаба уюшмалари конфедерацияси – дунёдаги энг йирик касаба бирлашмаси бўлиб, унинг фаолияти касаба уюшмалари ҳуқуқлари ва инсон ҳуқуқлари, иқтисодий ва ижтимоий сиёсат, халқаро бирдамлик кабиларни қамраб олади. Ташкилот ўзида 33 ортиқ миллий касаба уюшмалари марказларини бирлаштирган. Бу ташкилотларга 163 мамлакатдаги 180 млн ишчилар аъзо.

Янгилик билан ўртоқлашиш: