Халқаро молия институтлари Ўзбекистонга йўлларни ривожлантириш учун $174 млн ажратадилар

Дата: 17:35, 21-06-2016.

Тошкент. 21 июн. ЎзТАГ – 2016 йил охирига қадар Халқаро молия институтлари (ХМИ) Ўзбекистонга автомобиль йўллари тизимини ривожлантиришга $174 млндан ортиқ инвестиция ажратадилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ушбу маблағлар 260 км йўлларни қуриш ва реконструкция қилишга йўналтирилади. Бундан 135 кмри асфальтобетон қопламали, 125 км цементобетон қопламали бўлади. 2019 йил охирига қадар Ўзбекистон жами йўл қурилишига ХМИнинг  $2 млрд инвестицияларини жалб қилиш ниятида”, - деб таъкидлашди Республика йўл жамғармасида.

Ушбу йўналишдаги энг йирик донор Осиё тараққиёт банки бўлиб, унинг томонидан $1,6 млрд ажратилади, Ислом банки $167 млн, Араб мувофиқлаштирувчи гуруҳи $50 млн ва Жаҳон банки 200 млн атрофида маблағ ажратади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: