Халқаро оғир атлетика федерацияси Ўзбекистон термасини бир олимпиа квотасидан маҳрум қилди
Тошкент. 24 июн. ЎзТАГ – Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) Ижроя қўмитаси Ўзбекистон термасини Рио-де-Жанейродаги 2016 йилги Олимпиа ўйинларида иштирок бўйича бир квотадан маҳрум қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон аёллар термаси квотасини чақириб олинишига Олимпиадага малака мусобақаларини ўтказиш муддатида олинган бир неча ижобий допинг-пробалар сабаб бўлди”, - деб таъкидланади IWFнинг расмий хабарида.
Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси матбуот хизмати ушбу қарорни изоҳламади.
“Ташкилотнинг бутун раҳбарияти Ижроя қўмитасининг Тбилисидаги йиғилишида ва IWFдан барча зарур маълумотлар олинганидан кейин расмий баёнот берилади”, - деб таъкидлашди федерация матбуот хизматида.