Халқаро регби иттифоқининг президенти Ўзбекистонга беш кунлик ташриф билан келди
Тошкент. 28 май. ЎзТАГ – Халқаро регби иттифоқининг президенти Бернард Лапассет Ўзбекистонга беш кунлик расмий ташриф билан келди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Бернард Лапассет ташриф давомида Ўзбекистонда “Регбига кириш” халқаро дастурининг амалга оширилиш жараёни билан танишади, регбичилар спорт базасини бориб кўради ва Ўзбекистон ва Ҳиндистон эркаклар термалари ўртасидаги Осиё чемпионати ўйинини кузатади. Шунингдек, давлат, спорт ва ишбилармон доиралар вакиллари билан қатор учрашувлар, Осиё регби федерацияси ижроя қўмитаси мажлисини ўтказади”, – деб таъкидлашди мамлакат Регби федерациясида.
“Биз учун Бернард Лапассетниг Ўзбекистонда кутиб олиш катта шараф. Ушбу ташриф регбининг мамлакатимизда ва бутун Марказий Осиёда ҳудудида ривожланиши учун янги туртки бўлишига ишонаман”, – деди ўзбек регби федерацияси раиси Содиқ Сафаев.
Ушбу ташриф Лапассетнинг Марказий Осиёга илк ташрифидир.
Хозирда фақат Ўзбекистон ва Қозоғистон Халқаро регби иттифоқининг тўлақонли аъзосидир.