Халқаро ҳунармандчилик фестивали Қўқон шаҳрида бўлиб ўтади
Тошкент. 4 октябр. ЎзТАГ – Халқаро ҳунармандчилик фестивали Қўқон шаҳрида бўлиб ўтади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Президентнинг "Халқ амалий санъати халқаро фестивалини ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони қабул қилинди (УП-5841, 03.10.2019 й.). Фармонга кўра, Қўқон шаҳрида ҳар икки йилда бир марта сентябрь ойида Халқ амалий санъати халқаро фестивали ўтказилади", - дейилади Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабарида.
Шунингдек, фестивал доирасида "Ҳунармандчилик ва халқ амалий санъатини ривожлантириш истиқболлари" мавзусида илмий-амалий конференция ҳам ўтказилади.
Ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, жаҳон ҳамжамияти ўртасида бой маданий меросни тарғиб қилиш фестивалнинг асосий вазифаларидан биридир.
Сурат манбаи: yenicag.ru