Халқаро Вестминстер университетида Маданият ҳафталиги бошланди

Дата: 17:27, 26-04-2016.

Тошкент. 26 апрел. ЎзТАГ – Куни кеча Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университетида анъанавий Маданият ҳафталиги бошланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Университетдан хабар қилишларчиа, тадбирнинг илк ҳодисаси “Истеъдодлар шоуси” бўлади. Томоша иштирокчилари профессионал жюрининг синчков кўригидан ўтгандан кейингина чиқадилар.

Шундан кейин, 27 апрелда “КВН куни” тадбири ўтказилади. Тадбирда талабалар юмордан фойдаланган ҳолда талабалик ҳаёти сирларини очиб берадилар.

“Шоу Подиум” дастури 28 апрелда ўтказилиб, модага бағишланади. Намойишда қатор дизайнерлар ва мода уйлари иштирок этади. Улар орасида Mursak, Komo-design, Shabnam, Begzot, Khan-atlas, Nodinurand Boudoir кабилар бор.

Аммо ҳафталикнинг энг қизиқарли куни якунловчи кун – 30 апрел бўлиши кутилмоқда. Шу куни “Маданият ярмаркаси” ўтказилиб, унинг доирасида “ArtisGreat” конкурс-кўргазмаси ўтказилади. Шу куни иншолар конкурслари ва энг яхши ландшафт дизайнига танлов ҳам ўтказилади. Ҳафталик “Пазандалик ярмаркаси” билан якунланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: