Халқаро жаз фестивали Ўзбекистонда ўтказилмоқда
Тошкент. 16 апрель. ЎзТАГ – Ўзбекистонда Халқаро жаз фестивали ўтказилмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Бешинчи Халқаро жаз фестивали 14-30 апрель кунлари Тошкентда бўлиб ўтмоқда. Фестивал доирасида чет эллик ва Ўзбекистондан ташриф буюрган 20 дан ортиқ жаз ижрочилари иштирок этмоқдалар. “Туркистон” Санъат Саройида бўлиб ўтаётган фестивални Барна Пели (Венгрия) ва Б. Зокиров номидаги жаз оркестри ҳамкорлигидаги концерт очиб берди. Бундан ташқари, Тошкент ва Бухоро, Қўқон ва Самарқанд каби шаҳарлардаги мусиқа мактаб ва коллежларда маҳорат сабоқлари ва джем-спейшн ўтказилмоқда”, - дейилади пойтахт маъмурияти хабарида.
Таъкидланганидек, жорий йил иштирокчилари орасида Барна Пели (Венгрия), Абс (Чехия), Иван Гунаван (Индонезия) каби кўплаб таниқли шахслар бор.
Фестивал тадбирлари деярли ҳар куни шаҳарнинг турли жойларида ва саҳналарида ўтказилмоқда. Асосий концерт заллари - Ўзбекистон давлат консерваторияси, “Туркистон” Санъат Саройи, “Илҳом” театри, Ўзбекистон Ёшлар театрида, шунингдек, фестивалнинг айрим тадбирлари В. Успенский номидаги РИМАЛда ва Сайилгоҳ (Бродвей) кўчаларида ўтказилмоқда”, дея якунланади хабарда.
Сурат манбаи: novostink.net


