Халқ банки банкоматлар орқали пластик карталардан нақд пул олишда фоиз ҳақи олади

Дата: 14:22, 14-09-2017.

Тошкент. 14 сентябр. ЎзТАГ – Халқ банки банкоматлар орқали пластик карталардан нақд пул ечиб олишда 1% миқдорда ҳақ олади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Фоиз картадан нақд пул ечиб олишда автоматик равишда олинади. Шу билан бирга, комиссия миқдори Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан мамлакатнинг барча молия институтлари учун белгиланган”, - деди ЎзТАГ мухбирига банкдаги манба. 

Шу билан бирга, Халқ банкидан ташқари биронта ҳам кредит-молия институти банкоматларда нақд пул ечиб олиш учун комиссия жорий этишгани йўқ.

Эслатиб ўтамизки, Тошкент бозорларида тахминан бир ой олдин тажриба тарикасида нақд пул берувчи 10 атрофида банкомат ўрнатилган эди. Ҳар куни улар олдида 500дан 1000тагача пластик карточкалардан нақд пул ечиб олишни режалаштирган кишилар йиғилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: