"Халқ банки" ходимлари вафот этган пенсионерларнинг пулларини ўзлаштирдилар

Дата: 16:59, 23-05-2019.

Тошкент. 23 май. ЎзТАГ – "Халқ банки" ходимлари вафот этган пенсионерларнинг пулларини ўзлаштирдилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Йил бошидан буён Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида пенсия тўловлари мониторинги давомида бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Халқ банки ходимларитомонидан вафот этган пенсионерларнинг пулларини ўзлаштирганлигини маълум бўлди.

Қайд этилдики, пенсия жамғармаси марҳум пенсионерларга 25,1 миллион сўм тўланганлигини аниқлади. Пул учинчи шахслар томонидан қабул қилинган. Банк ходимлари томонидан 13,4 млн сўм маблағ ўзлаштирилган. Яна бир 108 миллион сўм ҳеч қандай ҳужжатларсиз пенсионерларга тўланган. Бундан ташқари, имконияти чекланган фуқароларга ажратилган 210,9 млн сўм маблағ уларнинг уйларига оли бориб берилмаган.

Юқорида қайд этилган камчиликларнинг олдини олиш мақсадида пенсия жамғармаси Халқ банки билан биргаликда инновацион технологияларни жорий этиш ҳисобига пенсия ва нафақаларни тўлаш жараёнида инсон омилини қисқартиришни режалаштирмоқда. Хусусан, вазирлик пенсионерлар учун ID-карталарни жорий этишни режалаштирганини айтди.

Сурат манбаи: xb.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: