Хатамжон Кетмонов боқимандалик кайфиятидан халос бўлишга чақирди

Дата: 16:04, 22-11-2016.

Тошкент. 22 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Халқ демократик партия­сидан номзод Хатамжон Кетмонов боқимандалик кайфиятидан халос бўлишга чақирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу чақириқ унинг Самарқанд вилояти сайловчилар билан бўлган учрашувида қилинди.

 “Аҳолининг кам таъминланган қисмини кучли ижтимоий ҳимоя қилиш билан биргаликда боқимандалик кайфиятидан халос бўлиш масаласини тўлиқ бартараф этиш, ўз ишини очишни мақсад қилганларни қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш зарур. Ўзбекистон Халқ демократик партияси аҳолининг харид қобилиятини ошириш ички талабнинг ортишига хизмат қилади, деб ҳисоблайди. Бу эса иқтисодий тараққиётнинг ҳаракатлантирувчи кучи ва иқтисодиётнинг реал сектори ўсиш суръатлари изчил ошириб борилишининг мустаҳкам асосидир”, - деб иқтибос келтиради Кетмоновдан  “Ўзбекистон овози” газетаси муҳбири.

Янгилик билан ўртоқлашиш: