Хатамжон Кетмонов ижтимоий масалаларга эътибор қаратди

Дата: 21:06, 14-11-2016.

Тошкент. 14 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан (ХДП) номзод Хатамжон Кетмонов ижтимоий масалаларга эътибор қаратди.

Бу ҳақда у Фарғона вилояти сайловчилари билан учрашувда айтиб ўтди.

“Партиямизнинг асосий устуворлиги аҳолининг давлат ва жамият кўмагига муҳтож қатламларининг манфаатларини ҳимоя қилишдан иборат. Бу ишни амалга ошириш учун қатор ижтимоий-иқтисодий масалаларга алоҳида эътибор қаратиш зарур деб ҳисоблайман”, - деди Кетмонов.

Шундан кейин таъкидланишича, аҳолининг давлат ёрдамига муҳтож қатламларининг манфаатларини ҳимоя қилишнинг асосий шарти – уларнинг бандлигини таъминлашдан иборат. “Биз бунинг учун, энг аввало меҳнатга лаёқотли аҳолининг муносиб ҳақ тўланадиган ишга интилишини, шахсий ташаббус ва тадбиркорликни рағбатлантиришни таъминлаш лозим”, - деб таъкидлади президентликка номзод.

Янгилик билан ўртоқлашиш: