Хатамжон Кетмонов ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти тарафдори

Дата: 16:38, 16-11-2016.

Тошкент. 16 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Хатамжон Кетмонов ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти тарафдори, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон ХДП мамлакатнинг ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти асосида, ўсиб бораётган иқтисодий салоҳиятидан келиб чиқиб, аҳолининг барча қатламлари, энг аввало, кам таъминланган қатлами турмуш даражасини яхшилашга қаратилган кучли ижтимоий сиёсатни амалга оширишда давлатнинг тартибга солувчанлик ролини мустаҳкамлашга қаратилган стратегик курсни қўллаб қувватлайди. Ушбу мақсадларда партия барча ташкилотлари, ўзининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси, маҳаллий халқ депутатлари кенгашлари партия гуруҳлари ҳаракатларини ушбу курсни амалга оширишга йўналтиради”, - дейилади Кетмоновнинг партия сайтида жойлаштирилган сайловолди дастурида.

Унда таъкидланишича, бозор иқтисодиёти танланган курсга мувофиқ равишда, энг аввало, жамият манфаатларига йўналтирилган ва бўйсунган бўлиши зарур.

Янгилик билан ўртоқлашиш: