Хазиллар тугади: энди ҳаммаси жиддий, катталардаги каби

Дата: 09:37, 21-06-2018.

Тошкент. 21 июн. ЎзТАГ – Тўлқин Ташимов. Россиядаги ЖЧ-2018нинг еттинчи куни ўйинларидан кейин айтиш мумкинки, хазиллар тугади: энди ҳаммаси жиддий, катталардаги каби. Олдин Португалия Криштиану Роналдунинг голи ҳисобига Мароккони ютди, кейин Уругвай Луис Суарес голи ёрдамида Саудия Арабистонини енгди, ва ниҳоят, Испания Диего Коста голи ҳисобига Эрондан устун келди.

Фернанду Сантуш шогирдлари ўйин бошидан тезкор, енгил ва ўзаги хос ўйнашди. Ўйиннинг 4-дақиқасида португалияликлар бурчакдан тўп узатишди, КриРо эса боши билан бошқлардан тезроқ ҳаракат қилди. Аслида, ушбу сониядан бошлаб португаллар ҳисобга ўйнай бошладилар.

Яъни тўпни қаттиқ назорат, мудофаада жиддий ўйин ва иложи борича камроқ хатолар. Тушунарлики, марокашликлар жавоб тўпи киритишни исташди. Ва бунинг учун ҳамма нарса, ҳатто жуда кўп нарса қилишди. Кўпчилик бўлиб хужумга ўтишди, лекин уларга қудрат етмади. Германия ва Испанияни қудратли хажум қилади деса бўлади.

Марокаш эса бундай кучга эга эмас.

Португалия эса, 2016 йилдаги Евродаги каби, ўзининг анча зерикарли футболини намойиш қилди. Прагматик ва оддий. Лекин Роналду ва Ко Европа чемпионлари бўлишганида қандай ўйнаганини бир эсга олинг. Масалан, худди ўша Хорватия анча ёрқин ўйин кўрсатди, лекин Евро финалигача етиб бормади.

Уругвай ва Саудия Арабистони ўйини замонавий прагматик футболнинг яна бир мисоли бўлди. 23-дақиқада уругвайликларнинг асосий тўпурари Луис Суарес бурчакдан узатмани якунлади ва жамоаси олдинга чиқди. Баъзилар энди Уругвай яна кўп голлар уради, деб ўйлаган бўлиши мумкин.

Йўқ ва яна бир бор йўқ.

Испания ҳам Эронга қарши худди шундай прагматик футбол кўрсатди. Нолли дурангга якунланган биринчи таймдан кейин ҳам голнинг яқинлиги ҳисси тарк этмади. Ва у урилди ҳам. Лекин, фақат автогол бўлди, лекин испанларнинг бош тўпурари Диего Коста унда фаол қатнашди.

Қайд этиш зарурки, Фернандо Йерро шогирдлари минимал ҳисобни фақат видеоёрдам тизими ҳисобига ушлаб қолдилар. Олдинлари ҳакам Де Хеа дарвозаси ишғол қилинган ҳолда голни ҳисобга олар эди. Боз устига, қанот ҳаками байроқчасини кўтармаган эди. Бугун эса ўйиндан ташқари ҳолат туфайли гол ҳисобга олинмади.

Бўлиб ўтган уч ўйин якунлари бўйича айтиш мумкинки, бундай ўйин мундиалларда янгилик эмас. Ҳамма шундай ўйнайди. Вазиятни кутишади, гол уришади, кейин эса ҳисобга ўйнашади. Агар қарши хужумда гол уришнинг иложи бўлса, уришади, иложи бўлмаса, ортиқча уринишмайди.

Юқоридаги факт фойдасига яна бир далил. Агар Испания – Португалия ўйинини эсга олсангиз, кўп нарса тушунарли ҳолга келади. Айнан Испания Португалияни хужумкор футбол ўйнаш ва голлар уришга мажбурлаган эди.

Сурат манбаи: https://russian.rt.com/sport/news/526310-videoobzor-iran-ispaniya-chm

Янгилик билан ўртоқлашиш: