“Хазорасп” эркин иқтисодий ҳудудида қиймати $152 млндан зиёдлик лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилмоқда

Дата: 10:10, 07-02-2017.

Тошкент. 7 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистонда “Хазорасп” эркин иқтисодий ҳудудида қиймати $152 млндан зиёдлик янги ишлаб чиқариш қувватларини жойлаштириш учун 53 лойиҳалар ишлаб чиқилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

Барпо этилаётган иқтисодий ҳудудда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш, уни сақлаш, қайта ишлаш, қадоқлаш, енгил саноат, машинасозлик, электротехника, фармацевтика, автомобилесозлик, чарм-пойабзал, қурилиш материаллари йўналишларида замонавий ишлаб чиқаришлар йўлга қўйилади.

“Хазорасп” эркин иқтисодий ҳудудига 325 гектардан ортиқ ер ажратилди. Бу ҳудуд кейинчалик 600 гектаргача оширилади. Ҳозирда чегара ҳудудини белгилаш, божхона пости қуриш, хорижий ва маҳаллий сармояларни жалб қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда”, - деди Хазорасп тумани ҳокими ўринбосари Мақсуд Раҳимов.

Янгидан ташкил этилаётган ишлаб чиқаришлар учун ҳудудда инженерлик-коммуникация инфраструктураси, жумладан, газ қувурлари, сув қувурлари, электр тармоғи, канализация, автомобиль ва темир йўллар, алоқа линиялари шакллантирилмоқда. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: