ХЭИ раҳбари Ўзбекистонда операторлараро роуминг жорий этиш ғоясини қўллаб қувватлади

Дата: 18:02, 25-09-2017.

Тошкент. 25 сентябр. ЎзТАГ – Халқаро электроалоқа иттифоқи (ХЭИ) бош котиби Хоулин Чжао Ўзбекистонда операторлараро роуминг жорий этиш ғоясини қўллаб қувватлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

У бу ҳақида Тошкентдаги Beeline компанияси идорасига ташрифи чоғида маълум қилди. ХЭИ раҳбари республика ҳукумати таклифига биноан ICTWEEK Uzbekistan 2017 кўргазмасининг фахрий меҳмони сифатида Ўзбекистонга ташриф буюрди.

Хоулин Чжао МДҲ ҳудудида телекоммуникацияларни ривожлантириш бюроси раҳбари Кирилл Опарин ва ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг вакили билан бирга Beelineнинг фаолияти билан танишди.

“ХЭИ бош котиби мамлакат тармоғи ичида роумингни жорий этиш борасида фаол равишда муҳокама қилинаётган ташаббусни юксак баҳолади, бу ўз тармоқларининг хизмат доирасидан чиқаётганда, SIM-картани алмаштирмасдан бошқа операторларнинг хизматларидан фойдаланишга имкон беради”, - дея хабар қилади Beeline компанияси.

Х.Чжао йиғилиш натижаларини изоҳлар экан “Масофаси узоқ бўлган жойларда юқори сифатли алоқани таъминлаш ҳар доим ҳам осон эмас. Шуниси эътиборга лойиқки, Ўзбекистон раҳбарияти барча аҳоли учун овозли ва ахборот хизматларини таъминланиш учун энг мақбул шарт-шароитларни яратиш истагини қўллаб-қувватлади. Кўпгина мамлакатларда операторлараро роуминг соҳасида сезиларли ютуқларга эришилди ва мен бу иш одамларнинг мулоқотини осонлаштириб, ушбу тизимни соддалаштирилади деб ҳисоблайман”, - деб таъкидлаб ўтди.

Эслатиб ўтамизки, Халқаро электролоқа иттифоқи телекоммуникация ва радиоалоқа соҳасидаги тавсияларни белгилайдиган халқаро ташкилотдир, шунингдек мақсад ва давлат томонидан радиочастотадан халқаро фойдаланиш масалаларини тартибга солади. 1865 йилда Халқаро телеграф уюшмаси сифатида ташкил этилган, 1947 йилдан буён Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ихтисослаштирилган ташкилоти бўлиб ҳисобланади.

ХЭИ таркибида 193 мамлакат ва 700 ортиқ тармоқ ва ассоциациялар (илмий ва ишлаб чиқариш корхоналари, давлат ва хусусий телекоммуникация операторлари, радиоэшиттириш компаниялари, минтақавий ва халқаро ташкилотлар) мавжуд. Хоулин Чжао 2014 йилдан бери ХЭИ бош котиби бўлиб ишлайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: