Хиллари Клинтон сайловолди кампаниясига $2,5 млрд. сарфлаш ниятида
Тошкент. 13 апрел. ЎзТАГ – АҚШнинг собиқ давлат котиби Хиллари Клинтон сайловолди кампаниясига $2,5 млрд. сарфланиши мумкин, дея хабар беради Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ) россия ОАВга асосланган ҳолда.
Таъкидланишича, Х.Клинтон ва унинг тарафдорлари айнан юқоридаги пулни тўплаш ниятидалар.
Бундан олдинроқ Х.Клинтон АҚШ президенти лавозими учун курашга киришгани ҳақида маълум қилган эди.
“Мен АҚШ президенти лавозими учун курашга киришни бошладим ва сизнинг қўллаб-қувватлашингиздан умид қилмоқдаман. Оддий америкаликларга уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қила оладиган киши зарур. Ва шу киши айнан мен бўлмоқчиман” – дейилади унинг сайтидаги сайловолди мурожаатида.
Эслатиб ўтамизки, собиқ президент Билл Клинтоннинг 67-ёшли умр йўлдоши 2008 йилда ҳам президентликка номзодини кўрсатган эди ва ҳозирда Демократик партиянинг жиддий номзодларидан бири ҳисобланади.
Сайловолди кампанияси давомида Х.Клинтон иқтисодиёт масалалари ва янги ғояларга эътибор қаратиш ниятида.
Х.Клинтон турмуш ўртоғи президентлик қилган пайтида сиёсат билан шуғулланган, шунингдек, кейин ҳам бир неча йил санаторлик қилган.
У ҳозирги давлат раҳбари Барак Обамага 2008 йилдаги сайловларда ютқазиб қўйган эди. Кейинчалик у давлат котиби лавозимига тайинланиб, бу ишда 2013 йилга қадар ишлаган.
Бўлажак сайловлар Мэриленд губернатори Мартин О'Майли ва вице-президент Жо Байденлар Х.Клинтонннинг рақиблари бўлиши мумкин.