Хитой элчиси: ўзбек-хитой алоқалари юқори даражада

Дата: 08:25, 20-03-2014.

Тошкент. 20 март. ЎзТАГ – Ҳозирги пайтда ўзбек-хитой алоқалари тарихдаги энг юқори даражада ривожланиш босқичида, икки мамлакат ўртасида барча соҳаларда самарали натижаларга эришилган, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Хитойнинг Ўзбекистондаги янги фавқулодда ва мухтор элчиси Сунь Лицзенинг сўзларига асосланган ҳолда.
У бу ҳақида ўз дипломатик миссиясининг бошланишига бағишланган тадбирда хабар қилган. Сунь Лицзенинг сўзларига кўра, айниқса, 2013 йил замонавий ўзбек-хитой алоқалари учун самарали бўлди.
“Ўтган йилда ХХР раиси Си Цзиньпин ва ХХР Давлат кенгаши бошлиғи Ли Кэцяннинг Ўзбекистон Республикасига ташрифи бўлиб ўтди. Икки мамлакат ўртасидаги товар айланмаси $4,5 млрдга етди”, -деб қайд этди элчи.
Шунингдек, элчи илгари ҳам Ўзбекистонда ишлаганини мамнуният билан эсга олди.
Лицзе ҳудуд мамлакатлари, шу жумладан, Ўзбекистон билан “Ипак йўлининг янги йўлаги”ни тузишда ҳаракатларни бирлаштиришга тайёрлигини билдирди. Бу эса, ҳудуд мамлакатларининг иқтисодий фаровонлигига хизмат қилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: