Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши лойиҳасининг илк босқичи 2016 йилга режалаштирилмоқда – ҚР бош вазири
Тошкент. 22 декабр. ЎзТАГ – Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилган тақдирда республика транзит мамлакатига айланади. Бу ҳақида Қирғизистон бош вазири Темир Сариев Жамоатчилик телерадиокорпорациясининг “Биринчи радио”си эфирида маълум қилди, деб хабар беради Қирғиз телеграф агенлиги (КирТАГ) ҚР ҳукумати матбуот хизматига асосланган ҳолда.
“Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши якунланса биз денгизга чиқишга эга бўламиз. Ҳозирда лойиҳа Хитой томони билан келишилмоқда. Хитой Халқ Республикасида ушбу лойиҳани қисқа муддатда амалга ошириш учун имкониятлар бор”, - деди Т.Сариев.
Унинг сўзларига кўра, Ҳитойда юқори тезликдаги темир йўллар барча ҳудудларни бир бирига боғлаган.
“Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши иқтисодиёт ривожига туртки беради. Шунга яраша инфраструктура объектлари ҳам қурилади”, - деди давлат раҳбари.
Эфирда Т.Сариев бу лойиҳалар Ипак йўли Иқтисодий белбоғини амалга ошириш доирасида кўзда тутилганини таъкидлади.
“Агар темир йўл қурилиши лойиҳаси белгиланган муддатда амалга оширилса, Қирғизистон орқали йилига 15-20 млн тоннагача юкларни транзит қилиш имконияти пайдо бўлади, кейинчалик эса йўл Эронгача чўзилиши кўзда тутилган. Лойиҳанинг илк босқичи 2016 йилда бошланиши режалаштирилмоқда”, - деди бош вазир.