Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темирйўли қурилиши бўйича бир тўхтамга кела олинмаяти

Дата: 17:54, 18-04-2017.

Тошкент. 18 апрел. ЎзТАГ – Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темирйўли қурилиши бўйича бир тўхтамга кела олинмаяпти. Бу ҳақида ҚР бош вазирининг биринчи ўринбосари Мухаммедкалий Абулгазиев хабар қилди.

“Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темирйўли қурилиши бўйича бир тўхтамга кела олмаяпмиз”, - деди М.Абулгазиев сешанба куни ҳукуматнинг 2016 йил бўйича ҳисобот тингланган транспорт, коммуникациялар, архитектура ва қурилиш бўйича мажлисида.

У темир йўл қурилиши бўйича ишчи гуруҳи ишни давом эттираётгани, лекин томонлар лойиҳа бўйича бир тўхтамга кела олмаётгани, бунга ҳар бир тараф ўз мамлакати манфатларини ҳимоя қилаётгани сабаблигини эслатиб ўтди.

“Ҳозирда темир йўл қурилиши бўйича 2 вариант кўриб чиқилмоқда. Биринчи вариантнинг узунлиги 433 км бўлиб, у Торугарт-Достук-Ат-Баши-Жалал-Абад орқали ўтади. Иккинчи вариант Торугарт-Арпа-Кара-Суу йўналиши бўлиб, унинг узунлиги 278 км”, - деди Абулгазиев.

Янгилик билан ўртоқлашиш: