Хитой компанияси “Навоий” ЭИСҲда қиймати $5,95 млнлик корхона ташкил қилди
Тошкент. 28 октябр. ЎзТАГ – Хитойнинг “Gulf Cable Trading Company” компанияси “Навоий” Эркин иқтисодий саноат ҳудудида (ЭИСҲ) “Navoi Cable Connector” МЧЖни (ХК) ташкил қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Лойиҳани амалга оширишнинг дастлабги босқичида унга сармоядор томонидан $2 млн маблағ киритилди ва кейинчалик сумма $5,95 млнга қадар кўпайтирилади.
Янги корхона алюминий ва алюминий қоришмасидан электротехник сим, изоляция кабель материаллари ҳамда юқори вольтли кабель линиялари учун муфталар ишлаб чиқариш билан шуғулланади.
Эслатиб ўтамизки, бугунда “Навоий” ЭИСҲда хорижий инвесторлар иштирокида 18 корхона рўйхатга олинган. Ушбу корхоналар алоҳида божхона, валюта ва солиқ режимида ишлайди.
$1 = 2383,98 сўм