Хитой ширкатлари консорциуми Ўзбекистондаги икки тошкўмир конини модернизация қилади

Дата: 14:22, 21-04-2017.

Тошкент. 21 апрел. ЎзТАГ – Хитойнинг China Coal Technilogy & Engineering Group (CCTEG) ва China Railway Tunnel Group ширкатлари консорциуми Сурхандарё вилояти Бойсун ва Шарғун тошкўмир конларидаги қазиб олиш ишларини модернизация қилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) “Ўзбеккўмир” маълумотига асосланган ҳолда.

Лойиҳа тақдиқланган ва уни амалга ошириш июнда бошланиши керак.

Ўзбек томони лойиҳа доирасида 2017 йил майда хитойнинг Эксимбанки билан $90 млнлик келишув имзолаши зарур. Қолган $5 млн маблағ ўзбек томонидан киритилади.

Лойиҳа амалдаги қазиб олиш технологиясини алмаштиришни кўзда тутади.

Ушбу конларнинг аниқланган заҳиралари 45,8 млн тонна кўмирни ташкил қилади.  

“Шарғункўмир” лойиҳа оператори бўлиб, унда Ўзбекистонга 51% акция, “Ўзбеккўмир”га 41,57%, қолган 7,43% акция меҳнат жамоасига тегишли. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: