Хитой тараққиёт банки “Ўзбекнефтегаз”га икки компрессор станцияси қуришга $100 млн кредит беради

Дата: 16:18, 06-11-2014.

Тошкент. 6 ноябр. ЎзТАГ – Хитой Давлат тараққиёт банки (ХДТБ) “Ўзбекнефтегаз” Миллий холдинг компаниясига (МХК) мамлакатнинг жануби – Қашқадарё вилоятида икки сиқувчи компрессор станцияси (СКС) қуриш ишларини якунлаш учун $100 млн кредит беради, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Кредит шартлари маълум қилинмаяпти.

Умумий қуввати 9 млрд кубометр газга тенг бўлган икки СКС йил охирига қадар “Алан” ва “Шўртан” газ конларини ўзлаштириш лойиҳаси доирасида қуриб битказилади. Лойиҳа умумий қиймати $364,3 млн. 2012 йилдан бери амалга оширилаётган лойиҳа конларда газ босими камайиши шароитида қазиб олишни давом эттиришга имкон беради.

Эслатиб ўтамизки, лойиҳаларни молиялаштириш ишлари хитой кредитларидан ташқари МХКсинринг ўз маблағлари ва Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси малағлари ҳисобига амалга оширилмоқда.

“Алан” ва “Шўртан” газ конлари 70-йилларнинг иккинчи ярмидан бошлаб ишлатиб келинмоқда. Уларнинг заҳиралари маълум қилинмаяпти. МХКсининг қувватлари бир йилда 70 млрд кубометр газ ва 8 млн тонна суюқ углеводородлар қазиб олишга етади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: