Хитой тижорат вазири Ўзбекистонда расмий ташриф билан бўлиб турибди

Дата: 12:12, 05-05-2016.

Тошкент. 5 май. ЎзТАГ – Шу кунларда Ўзбекистонда Хитой Халқ Республикаси тижорат вазири Гао Хучен бошчилигидаги делегация расмий ташриф билан бўлиб турибди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ташриф доирасида Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида Хитой Халқ Республикаси тижорат вазири Гао Хучен бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги ўзаро манфаатли бўлган савдо-иқтисодий, инвестициявий ва молия-техникавий ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва истиқболларига тегишли масалалар муҳокама қилинди”, - деб таъкидлашди вазирликда.

Томонлар 2013-2014 йилларда олий даражада амалга оширилган икки ёқлама тадбирлар натижаларига кўра эришилган келишувларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратдилар.

Эслатиб ўтамизки, кейинги 6 йилда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги товар айланмаси 3 бараварга ўсиб, 2014 йилда $4,7 млрдга етди. 2015 йилнинг биринчи ярмида унинг ҳажми 11,7% ошди.

Йил якунлари бўйича маълумотлар ҳали эълон қилингани йўқ.

Янгилик билан ўртоқлашиш: