Хитой ҳукумати Ўзбекистонга инглиз тили кабинетлари учун 6775 комплект ускуналар беради

Дата: 14:32, 01-06-2015.

Тошкент. 1 июн. ЎзТАГ – Янги ўқув йили бошига қадар Хитой ҳукумати Ўзбекистонга беғараз асосда инглиз тили кабинетлари учун 6775 комплект ускуналар беради, деб хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Бундан ташқари, 2016-2018 йилларда Хитой ҳукумати гранти ҳисобига 3909 компьютер синфлари сотиб олинади. Жорий йилда 5-9 синфлар чет тиллари синфлари учун “Таълим бўйича глобал ҳамкорлик ташкилоти” гранти ҳисобига 1220 компьютер синфлари харид қилиш режалаштирилмоқда. Кейинги йилда эса кореянинг “Эксимбанки” кредити эвазига яна 2229 компьютер синфлари сотиб олиш кўзда тутилмоқда”, – деб таъкидлашди Халқ таълими вазирлиги матбуот хизматида.

Бугунги кунда Ўзбекистон мактабларидаги бошланғич синфлар ўқувчилари учун 17222 инглиз тили кабинетлари DVD-плеерлар ва кўргазмали қўлланмалар билан жиҳозланган. Бундан ташқари, яна 6650 кабинетлар ноутбук, проектор, овов кучайтиргичлар, TV-тюнер ва маркер доскадан иборат замонавий мультимедия ускуналари билан жиҳозланган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: