Хитой ва Ўзбекистон ўртасида астрономия соҳасида ҳамкорлик ҳақида меморандум имзоланди
Тошкент. 26 март. ЎзТАГ – Хитой Фанлар академияси қошидаги Давлат астрономик обсерваторияси ва Ўзбекистон Фанлар Академиясининг Астрономия институти ўртасида Хитой пойтахтида астрономия соҳасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Синьхуа агентлигининг хабарига кўра, ХФА Давлат астрономик обсерваторияси директори Янь Цзюнь меморандум имзоланишига бағишланган тадбирда сўзлай туриб, “томонлар илмий тадқиқотлар, профессионал алмашув ва мутахассислар тайёрлаш соҳаларидаги ўзаро ҳамкорликни фаоллаштирмоқдалар“, - деб таъкидлади.
Ўз навбатида ЎзФА Астрономия институти директори Шуҳрат Эгамдердиев “Астрономлар орасидаги ҳамкорлик Ўзбекистоннинг ўзига хос астроклиматик шароитлари ва ХХР юқори технологияларига асосланишини” қайд этди.