Хитой ва Ўзбекистон ҳукуматлараро учрашув ва иқтисодий форум ўтказадилар

Дата: 10:27, 10-06-2015.

Тошкент. 10 июн. ЎзТАГ – Хитой ва Ўзбекистон ҳукуматлараро учрашув ва иқтисодий форум ўтказадилар, деб хабар қилди яқинда Синьхуа агентлиги ХХР ТИВ расмий вакилига асосланган ҳолда.

“Ҳамкорлик бўйича хитой-ўзбек ҳукуматлараро қўмитаси аъзолари ва хитой-ўзбек савдо-иқтисодий масалалари бўйича форуми иштирокчиларининг учинчи учрашуви 15 июнда денгиз бўйидаги Жичжао (Шаньдун провинцияси, Шарқий Хитой) шаҳрида бўлиб ўтади”, - дейилади агентлик хабарида.

Учрашувда ХКП МҚ Сиёсий бюроси аъзоси Мэн Цзяньчжу ва Ўзбекистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Рустам Азимов раислик қилиб, форумда ҳам иштирок этадилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: