Хитой йўналишларидан бири Тошкент бўладиган “Ипак йўли” темир йўлини ривожлантирмоқда

Дата: 17:37, 19-10-2015.

Тошкент. 19 октябр. ЎзТАГ - Хитой йўналишларидан бири Тошкент бўладиган “Ипак йўли” темир йўлини ривожлантирмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Синьхуа агентлиги маълум қилишича, 16 октябрда 46 вагондан иборат 2,76 минг тонна рулонли пўлат ортилган “Биньсиньоу-Биньчжоухао” поезди Биньчжоу Босин уездидан (Шаньдун, Шарқий Хитой) Марказий осиё ва Европага қараб йўналди. Бу Хуанхэ дарёси дельтасидан чиққан илк юк поездидир.

“Биньсиньоу-Биньчжоухао” поезди “битта магистрал бўйлаб икки бўғин”дан юради. Асосий магистрал бўйлаб поезд Алашанькоу шаҳридан (Шинжон-Уйғур автоном тумани) Ўзбекистон пойтахти Тошкентга қозоғистоннинг Алмати шаҳри орқали юклар ташийди. Йўлнинг узунлиги 5630 кмга тенг.

Биринчи бўғин бўйича поезд Маньчжоули шаҳри орқали (Ички Монголия, Шимолий Хитой) ёки Эрэн-Хото шаҳар уезди орқали россиянинг Красноярскигача етиб боради. Бу бўғиннинг узунлиги 9661 км.

Узунлиги 11161 кмлик иккинчи бўғин Алашанькоу ва Дуйсбургни боғлайди (Германия).

Янгилик билан ўртоқлашиш: