Хитой Ўзбекистон билан савдо соҳасида етакчиликни қўлга киритди

Дата: 15:39, 18-09-2019.

Тошкент. 18 сентябрь. ЎзТАГ – 2019 йил январь-июль ойлари якуни бўйича Хитой Ўзбекистон билан савдода етакчиликни қўлга киритди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Ўзбекистон дунёнинг 167 дан ортиқ мамлакатлари билан савдо алоқаларини амалга оширди. Жаҳон мамлакатлари орасида ташқи савдо айланмасининг энг юқори ҳажми Хитой (18,5%), Россия Федерацияси (14,6%), Қозоғистон (8,1%), Корея Республикаси (6,5%), Туркия (5,7%), Германия (2,2%) ва Қирғизистон (2,1%) билан қайд этилди", - дейилади Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси хабарида.

Шунингдек, ҳисобот даврида республиканинг ташқи савдо айланмаси $24526,8 млнни ташкил этди ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан $6834 млнга ёки 38,6% га ошди. Бу рақамдан экспорт $10880,2 млнга (ўсиш суръати – 44,5%), импорт эса – $13646,6 млнга (ўсиш суръати – 34,3%)га етди. Бундан ташқари, ташқи савдо айланмасининг пассив баланси $2766,4 млн қилиб белгиланди.

Сурат манбаи: ca-portal.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: