Хитой Ўзбекистонга 350 млн юанлик грант ажратади

Дата: 10:40, 13-07-2015.

Тошкент. 13 июл. ЎзТАГ – Хитой Ўзбекистонга 350 млн юанлик техник кўмак гранти ажратади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида Уфада президент Ислом Каримов ва ХХР раиси Си Цзиньпин ўртасидаги музокаралар якунларидан маълум бўлди.

“Хитой томони Ўзбекистонда тиббиёт, таълим ва АКТ соҳаларидаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш учун техник кўмак сифатида 350 миллион юан миқдорда грант ажратади”, – деб таъкидланади Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабарида.

Юаннинг долларга нисбатан жорий курси – 6,21га 1.

Янгилик билан ўртоқлашиш: