Хитой Ўзбекистонга суғориш каналларини тозалаш учун 20 кема етказиб беради

Дата: 20:35, 28-02-2017.

Тошкент. 28 феврал. ЎзТАГ – Хитой Ўзбекистонга суғориш каналларини тозалаш учун 20 кема етказиб беради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Жэньминь жибао” газетаси маълумотига кўра, 24 феврал соат эрталаб 5да Чунциндан “Юйсиньоу” (Чунцин-Синьцзян-Европа) халқаро темир йўл маршрути бўйлаб кемаларнинг биринчи партия йўлга чиқди. Бу темир йўл орқали бу каби маҳсулотнинг илк марта ташилиши бўлди.

Мавжуд маълумотларга кўра, Хитойнинг Ўзбекистонга тақдим этган мазкур ёрдами “Битта минтақа, битта йўл” миллий стратегияси доирасидаги асосий ёрдам лойиҳаларидан биридир.

Кемалар 20тадан жўнатилади. Хабарга кўра, биринчи партияда учта кема жўнатилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: