Хитой Ўзбекистонни стратегик ҳамкор деб ҳисоблайди – ХХР раиси

Дата: 11:28, 03-09-2015.

Тошкент. 3 сентябр. ЎзТАГ – Куни-кеча Ўзбекистон Республикаси президенти Ислом Каримов Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин билан учрашди. Бу ҳақида ўзбек давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар қилмоқда.

“И.Каримов ХХР Раисини Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 70 йиллиги билан табриклаб, Хитой халқи бу ғалабага улкан ҳисса қўшганини ҳамда Хитой билан ҳамкорликни юксак қадрлашини, ўзаро ишонч ва манфаатдорликка асосланган алоқалар барча соҳаларда изчил ривожланиб бораётганини таъкидлади”, - дейилади пайшанба куни эълон қилинган хабарда.

“Си Цзиньпин Хитой Ўзбекистонни истиқболли стратегик ҳамкорлардан бири деб ҳисоблашини ва ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришан манфаатдорлигини айтиб ўтди”, - дейилади яна хабарда.

Бундан ташқари, томонлар Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги муносабатларни янада ривожлантиришга доир кенг кўламли масалалар, ўзларини қизиқтирган минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашдилар.

Бундан олдинроқ Ўзбекистон президенти Пекинда 3 сентябрда ўтказиладиган ҳарбий парадда қатнашиши ҳақида хабар қилинган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: