Хитойда 1 млндан ошиқ киши тўхтовсиз ёмғирлардан жабрланди, 15 киши эса қурбон бўлди

Дата: 12:43, 21-05-2015.

Тошкент. 21 май. ЎзТАГ – Хитойда 1 млндан ошиқ киши 16 майдан бери давом этаётган тўхтовсиз ёмғирлардан жабрланди, 15 киши эса қурбон бўлди, деб хабар қилади ТАСС.

“Хитойнинг шарқий, жанубий ва марказий ҳудудларида 1 млндан ошиқ киши 16 майдан бери давом этаётган тўхтовсиз ёмғирлардан жабрланди, 15 киши эса қурбон бўлди, етти киши бедарак йўқолди”, - дейилади Хитой марказий телевидениесига асосланиб тарқатилган хабарда.

Маълумотларга кўра, 2 киши Хунань провинцияси Цзянхуа-Яо автоном уездида ёмғир натижасида юзага келган кўчки автоёқилғи станциясини бузиб юборган. Натижада ҳокимият 2 минг кишини тезда эвакуация қилишга мажбур бўлган.

Цзянси провинциясида 8 киши вафот этди, 65 минг киши эвакуация килинган. Сув оқибатида 1655 уй бузилиб кетган. Провинция кўрган зарар 450 млн юанни ($73 млн) ташкил этган. Мэйчуаньцзян дарёсининг ўзанидан чиқиши тарихдаги энг кучли деб тан олинган. Ганьчжоу шаҳрида 220 минг уй электрсиз қолган.

Гуанси-Чжуан автоном туманида ҳам яна беш киши ҳалок бўлиб, олти киши бедарак йўқолган. Гуанчжоудаги Байюнь халқаро аэропортида (Гуандун провинцияси маъмурий маркази) ёмғир туфайли 360 ошиқ авиарейслар бекор қилинган. Шэньчжэнда 230 рейс бекор қилинган.

Синоптикларнинг маълумотларига кўра, ёмғирли об-ҳаво камида жума кунигача давом этади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: