Хитойга қараб тортилган газ қувурининг тўртинчи қисми ўзбек участкасини қуриш жорий йил ўртасида бошланади

Дата: 15:43, 03-03-2015.

Тошкент. 3 март. ЎзТАГ – Марказий Осиё-Хитой газ қувурининг тўртинчи қисми ўзбек участкасини қуриш 2015 йил ўртасида бошланади. Бу ҳақида 2 март куни Аnons.uz нашрига лойиҳага яқин манба хабар қилди.

Ҳозирга қадар қиймати $800 млн. бўлган лойиҳанинг асос техник кўрсаткичларини ишлаб чиқиш ниҳоясига етди.

Ўзбек қисмидаги қувурнинг узунлиги 200 км. атрофида бўлиб, у амалдаги ХГҚнинг Ўзбекистон ҳудудидаги инфраструктурасини Тожикистондаги участка билан боғлайди. Маълумки Марказий Осиё-Хитой газ қувурининг тўртинчи қисмининг узунлиги 1 минг кмдан ошиқ бўлиб, у беш давлат: Туркманистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон ва ХХР ҳудудларидан ўтади. Бу қувур ялпи газ ташув кўламини 85 млрд куб. метрга етказишга имкон беради. 

ХГҚнинг қуриш ишлари 2017 йилда якунига етади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: