Хитойлик футболист Ўзбекистон ярим ҳимоячисига ногиронлар аравачасини совға қилди

Дата: 17:11, 28-03-2019.

Тошкент. 28 март. ЎзТАГ – Ўртоқлик учрашувида жароҳат олган ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Отабек Шукуровни кўргани хитойлик футболист Веи Шихао касалхонага ташриф буюрди ва унганогиронлар аравачасини олиб келди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Шихао Шукуровни Ўзбекистон ва Хитой терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувида жароҳатлаган эди. У сариқ карточка олган, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси жароҳат туфайли майдонни тарк этган эди. Шукуровнинг оёғига жиддий зарар етган, оёғи гипсланган. Футболист икки ой ўйинни ўтказиб юбориши мумкин”, - дейилади South China Morning Post хабарида.

Ушбу воқеадан сўнг, Шихао учун мўлжалланган Хитойнинг “Гуангжоу Эвергранд” клуби уни бир ойга дисквалификация қилди. Бундан ташқари, футболистни ўзбек ва хитойлик мухлислар танқид қилдилар.

“Учрашувдан бир кун ўтиб, Хитойда Шихао Ўзбекистон миллий терма жамоасини кўришга борди. У Шукуровдан кечирим сўради, унга ногиронлар аравачаси ва мевали сават берди”, - дейилади хабарда.

Сурат манбаи: scmp.com

Янгилик билан ўртоқлашиш: